00:32 / 01.09.2019
0
5590

Лионда пичоқ билан қилинган ҳужум оқибатида тўққиз киши жабрланди

Фото : AFP 2019 / Philippe Desmazes

Франциянинг Лион шаҳри чегарасида пичоқ билан қилинган ҳужум оқибатида тўққиз киши жабрланди. Бу ҳақда Europe 1 радиостанцияси хабар берди.

Аввалроқ олти киши яралангани ва бир киши вафот этгани хабар қилинганди.

Ҳодиса Лиондаги Виллёрбан коммунасида содир бўлган. Полиция ҳужум қилган шахсни қўлга олган, ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган яна бир киши қидирилмоқда.

Ҳужумга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум қилинмаган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top