Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўл тумани кичик саноат зонаси ҳудуди кенгайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг Янгийўл тумани кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган давлат мулки объектлари ва устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари тегишли рўйхат бўйича Янгийул тумани кичик саноат зонаси таркибига киритилади.
Қарор билан, объектлар Янгийул шаҳар ҳокимлигига уларнинг балансида сақловчиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорлигини бериладиган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига камайтириш, қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда - уларнинг кейинги солиқ тўловлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш эвазига берилиши;
объектларда тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш Ўзбекистон Президентининг “Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3194-сон қарори талаблари асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Иловага кўра, “Биокимё” АЖнинг фойдаланилмаётган бино-иншоотлари ва ер майдони, “Янгийўл ёғ-мой” АЖ ҳудудини оптималлаштиришдан бўшайдиган ер майдони ва бинолар, “Янги сифат” МЧЖ бино-иншоотлари ва ер майдони Тошкент вилояти Янгийўл тумани кичик саноат зонаси таркибига киритилади.
Мавзуга оид
19:44 / 13.12.2025
Янгийўлда юк машинаси автобус билан тўқнашди
20:01 / 25.11.2025
Янгийўлда экологик рейд: ўтиндан кўмир ясовчи шахслар фаолияти тўхтатилди
13:24 / 12.01.2025
Тошкент вилоятида Mazda машинаси ёниб кетди
16:19 / 24.12.2024