10:41 / 05.09.2019
3
12644

Ички ишлар органи ходимлари энди Қонунчилик палатасига ёки маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайлана олмайди 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади.

Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 1 7 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни 33-моддасининг (Ички ишлар органи ходимининг бошқа органлар ва ташкилотларга сайланишидаги (тайинланишидаги, юборилишидаги) кафолатлар) биринчи қисмидаги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига, Сенати аъзолигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органи депутатлигига сайланган (тайинланган), Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига, қарорига, фармойишига, шунингдек розилигига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга тайинланган, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан бошқа давлат органларининг таълим муассасаларига ўқишга юборилган ички ишлар органи ходими мажбуриятларни бажариш (ўқиш) даврида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасига киритиб қўйилиши мумкин) «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига, Сенати аъзолигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органи депутатлигига сайланган (тайинланган)» деган сўзлар чиқариб ташланди.

Шу тариқа, эндиликда ички ишлар органи ходимлари Қонунчилик палатасига ёки маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайлана олмайди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top