Ўзбекистон | 21:51 / 05.09.2019
10599
3 дақиқада ўқилади

Ўзбек миллий академик театрида 105-мавсумга старт берилди

3 сентябрь куни Ўзбек миллий академик драма театрида 105 - театр мавсумининг очилиши бўлиб ўтди. Унда Иззат Султон ва Уйғун қаламига мансуб «Алишер Навоий» спектакли намойиш қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Видео: Youtube

Видео: mover.uz

Санъат соҳаси вакиллари, томошабинлар ва ОАВ ходимлари иштирок этган мазкур очилиш тадбири Ўзбек миллий академик драма театрида ижод қилган санъат дарғаларини ёдга олиш билан бошланди. Жумладан, спектакл намойиши аввалида марҳум санъаткорлар ҳақида тайёрланган қисқа видеоролик намойиш этилди.

«Бугунги кунда ер юзидаги халқларнинг маданий, маънавий тараққиёт даражасини ифода этадиган энг муҳим йўналишлардан бири бу – театр.

Бадиий ижоднинг кўпгина турлари каби ушбу санъат ҳам жаҳондаги ҳар қайси халқнинг эзгу орзу-ниятлари, ҳаёт тарзи, онг-у тафаккури, гўзал ҳис-туйғуларини, тарихий ва замонавий воқеаларга бўлган муносабатини, миллий ва умумбашарий қадриятларга садоқатини таъсирчан усуллар, бетакрор бадиий лавҳалар, ҳаётий образлар орқали акс эттиришга хизмат қилади.

Афсуски, бугуннинг ёшларида мана шу санъат турига нисбатан қизиқишни юқори деб бўлмайди. Мени афсуслантираётгани, юқорида эсланган санъат дарғаларини аксарият ёшларимиз танимайди.

Албатта, театрда томошабиннинг кўплиги кишини хурсанд қилади, лекин мен томошабинлар ичида айниқса ёшларни кўпроқ кўришни истаган бўлардим», дея театр масумининг очилишида сўз олган Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

«105 йил давомида қандай буюк санъаткорлар бу саҳнанинг чангини тупроғининг чангини ялади.  Саҳна ортидаги одоб қоидаларга риоя қилди», дейди Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов.

Ўзбек миллий академик театри раҳбари Фатхулла Маъсудов эса мавсум олдидан ўз фикрларини қуйидагича ифодалади: «Янги мавсум бошланиши биз учун қувонч. Чунки, миллий театр ўзининг ижодини, фаолиятини, халқимиз олдида хизматини давом эттираяпти.

Миллий театр бу – Ўзбекистонда, нафақат Ўзбекистон балки Марказий Осиёда биринчи театр. Бу театрнинг шу даражага етишида не-не устозларнинг хизмати бор.

Биз миллий театрда театр мухлисларини қучоқ очиб кутиб қоламиз».

Маълумот учун, ёзги таътилдан сўнг ўзининг янги мавсумини бошлаган Ўзбек миллий академик драма театри репертуаридан кўпгина қизиқарли спектакллар ўрин олган. Жумладан, сентябрь ойи давомида 30га яқин спектакллар намойиши режалаштирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди