Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қўқон механика заводи»даги давлат улуши сотувга қўйилмоқда
Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «Қўқон механика заводи»даги давлат улуши сотувга қўйилаётгани тўғрисида хабар қилди.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи заводнинг давлат акциялари 2019 йил 14 октябрдан “Элсис Савдо” АЖ савдоларига қўйилади;
Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 0,32 фоиз, савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 71 280 (етмиш бир минг икки юз саксон) дона оддий акция.
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 900 (тўққиз юз) сўм, бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 4 557,01 (тўрт минг беш юз эллик етти сўм бир тийин) сўм.
Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги умумий бошланғич нархи - 324 823 629 (уч юз йигирма тўрт миллион саккиз юз йигирма уч минг олти юз йигирма тўққиз) сўм, эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 20 128 068 000,0 (йигирма миллиард бир юз йигирма саккиз миллион олтмиш саккиз минг) сўм.