Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жўнатмалардаги психотроп моддалар манзилига етиб бормади
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Аммо, шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Жумладан, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан фуқаролар В.М. ва О.Т. номига юборилган почта жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганда божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган 30 дона “Золпидем” ҳамда 60 дона “Феназепам” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025