Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кениялик югурувчи Кипсанг яриммарафонда жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: EPA-EFE/ANDREW GOMBERT
Кениялик югурувчи спортчи Жеффри Кипсанг Дания пойтахти Копенҳаген шаҳрида бўлиб ўтган яриммарафон (21,1 км) да жаҳон рекордини янгилади. Унинг натижаси 58 дақиқаю 1 сонияни ташкил этди, деб ёзмоқда ТАСС.
Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF) ҳозирча натижани ратификация қилмаган. Аввалги рекорд унинг ҳамюрти Абраҳам Киптум (58 дақиқаю 18 сония) га тегишли бўлган ва Испаниянинг Валенсиясида 2018 йилнинг 28 октябрида ўрнатилган эди.
Копенҳагендаги яриммарафонга қатнашиш учун Кипсанг Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 27 сентябрдан 6 октябрга қадар ўтказиладиган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қатнашишдан ҳам воз кечган.
Кипсанг 10.000 метрга югуриш бўйича 2015 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори ҳисобланади. Кениялик югурувчи яриммарофонда уч марта жаҳон биринчилиги ғолиби ҳам бўлган. Яриммарафон олимпия спорт тури ҳисобланмайди.
Мавзуга оид
09:39 / 20.09.2025
Ўзбекистон ва Кения ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
21:35 / 15.07.2025
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди
07:42 / 28.06.2025
БМТ Кениядаги норозилик намойишларида фуқаролар ҳалок бўлганидан хавотирда
23:21 / 08.05.2025