Октябрда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилиши кутилмоқда
2019 йил октябрда Тожикистон пойтахтида Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Avesta.tj нашри хабар берди.
Душанбеда қад кўтараётган ушбу масжидда бир вақтда 120 мингга яқин киши намоз ўқиши мумкин.
Масжид қурилиши 2009 йил октябрида бошланган. Унинг лойиҳаси тожикистонлик ва қатарлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган.
Масжид ҳар бири 75 метр баландликка эга 4 та минорага эга. Шунингдек, унда 47 метрлик бош гумбаздан ташқари, яна 20 та кичикроқ гумбаз бор.
Жомеъ масжиди Душанбенинг шимолидаги 12 гектар майдонда жойлашади. Масжид билан биргаликда бу ерда кутубхона, музей ва анжуманлар зали қурилмоқда.
Масжид лойиҳаси 100 млн долларга баҳоланган. Таъкидланишича, унинг қурилиши Қатар ҳукумати томонидан молиялаштирилмоқда.
Мавзуга оид
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024
Имомали Раҳмон болалар ва ўқитувчиларни ўзини кутиб олиш тадбирларига чақиришни тақиқлади
17:08 / 30.08.2024