Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги сессияси очилади
17 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессияси очилади. Унда Нигериянинг БМТдаги доимий вакили Тижани Муҳаммад-Банде раислик қилади.
Эътиборлиси, 2019 йил 4 июнда ўтган 73-сессияда Ўзбекистон вакили илк бор Бош ассамблеянинг 74-сессияси раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди. Шу муносабат билан Ўзбекистон вакили Бош ассамблея раисига 2020 йил сентябргача ушбу органнинг фаолиятини бошқаришда кўмак кўрсатади.
Сессияда муҳокама қилинадиган мавзулардан бири Форс кўрфазидаги кескинлик ва Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужум қилиниши ортида Эрон бўлади. Бундан ташқари, Корея яримороли муаммоси, Сурия, Венесуэладаги вазият ва Исроилнинг сиёсий қадамлари бўйича ҳам муҳокамалар олиб борилиши мумкин.
Бош ассамблея сессиясида 100 дан кўпроқ давлат етакчилари ва 80 га яқин бош вазир ва ташқи ишлар вазирлари, жумладан АҚШ, Украина, Эрон, Туркия, Франция, Эрон, Ливия, Фаластин, Польша, Афғонистон, Ироқ президентлари иштирок этади.