Саноат электрон портали ишга туширилади – Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Бугун, 18 сентябрь куни Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги биносида Молия вазирлиги, божхона қўмитаси, статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги вакиллари билан анжуман ўтказилди. Унда экспортбоп, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, мустаҳкам саноат тизимини яратиш ва бошқа масалалар ижроси қандай амалга оширилиши юзасидан мулоҳазалар билдирилди. Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Ўктамжон Каримов айни вақтда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида алоқанинг сустлигини таъкидлаб ўтди ва буни ҳал қилиш учун вазирлик томонидан қилинадиган ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.

“Ўзбекистонда истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида мустаҳкам алоқа тизими йўқ. Буни ўзгартириш учун нима қилмоқчимиз? Ечимини топдик: cooperation.uz саноат электрон портали ишга туширилади. Мамлакатда 610 та йирик ва 64 мингдан зиёд кичик саноат корхоналари бор. Улар қандай турдаги маҳсулот ишлаб чиқариши, экспорт, импорт ҳажми – ҳаммаси ҳақидаги маълумотлар порталга жойлаштирилади. Жараённи 2 босқичда амалга оширамиз. Биринчисида давлат улуши бўлган саноат корхоналари ҳақида маълумотлар берилади. Иккинчи босқичда эса хусусий корхоналар ҳам қамраб олинади. Порталга аъзо бўлиш бепул ва у 24/7 режимида ишлайди. Энг катта ютуқ маълумотлар очиқ тақдим этилишидир. Истаган фойдаланувчи порталга кириб Ўзбекистонга қандай турдаги маҳсулот қанча миқдорда импорт ёки экспорт қилинаётгани ҳақида билиши мумкин”.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ироқдаги фуқароларини эвакуация қилаётган АҚШ, ФСБ ва Telegram можароси ҳамда инқирозга юзланаётган Исроил армияси – кун дайжести
Жаҳон | 13:22
-
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Иқтисодиёт | 13:17
-
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Киевга келди
Жаҳон | 13:01
-
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланди
Жамият | 12:53
Мавзуга оид

21:30 / 09.10.2019
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси лойиҳасида ЕОИИга аъзолик ҳақида икки марта тилга олинган

18:02 / 08.10.2019
Пахтаобод туманига Жаҳон банки инвестиция киритади

17:50 / 08.10.2019
Чортоқ Ўзбекистоннинг эко-шаҳрига айлантирилади

21:35 / 02.10.2019