Жаҳон | 15:19 / 18.09.2019
12462
1 дақиқада ўқилади
Украина ташқи ишлар вазири Зеленскийнинг Донбасс бўйича режаларини маълум қилди
Украина ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко президент Владимир Зеленскийнинг Донбассда тинчлик ўрнатиш бўйича режаларини маълум қилди. У бу ҳақда Die Welt нашрига берган интервьюсида айтди.
«Украина президенти Владимир Зеленский келгуси олти ой ичида ҳақиқий силжишга эришишни истайди», — деди у.
Шу билан бирга у вазиятни барқарорлаштириш Украина ҳудудларини бериш эвазига амалга оширилмаслигини таъкидлади.
«Биз Украина ҳудудларини бермаймиз ва россияликларга қизил чизиқларимиз ҳақида маълум қилганмиз», — деди у.
Пристайконинг қайд этишича, Украинанинг асосий мақсади ўз фуқароларини қайтариш ва бунга эришиш учун нодипломатик воситаларга қўл уришга ҳам тайёр.
Мавзуга оид
09:02
БМТ оккупацияда украиналиклар қийноққа солингани бўйича янги далилларни топди
21:24 / 24.09.2024
Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушдан бош тортган ҳарбийни Қозоғистондан ўғирлаб кетди
20:10 / 24.09.2024
Россия қўшини Вуҳледарни қуршаб олмоқда. Бу катта стратегик аҳамиятга эга шаҳар саналади
16:32 / 24.09.2024