Ўзбекистон | 11:35 / 20.09.2019
2436
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов БМТ Бош ассамблеяси сессиясида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 21-29 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюради.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида, жумладан Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш Глобал чақируви тақдимотига бағишланган юқори даражадаги тадбирда, Иқлим таъсирлари бўйича БМТ Саммитида, «Марказий Осиё - АҚШ» («C5+1») шаклида ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг (ОҲИЧК) вазирлар учрашувларида иштирок этади.

Шунингдек, Нью-Йорк шаҳрида хорижий мамлакатлар делегациялари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши мўлжалланган.

Ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида АҚШ расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби масалаларини муҳокама қилиш ҳам кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид