Ўзбекистон | 13:34 / 20.09.2019
34006
1 дақиқада ўқилади

Epsilon компаниясидан янгиликлар

2019 йилнинг 19 сентябрь куни соат 17:35 да, Қашқадарё вилоятида жойлашган Назарқудуқ кони 10-сонли қудуғининг маҳсулдор қатламида компания томонидан «Қатламни гидравлик ёриш» (ГРП) усули муваффақият билан амалга оширилиши натижасида мазкур қудуқдан кунлик ҳажми 400 минг кубометрни ташкил этган табиий газ дебити олинди.

Қудуқдаги табиий газнинг бундан аввалги кунлик дебити 47 минг кубометр эканлиги эътиборга олинганда, ГРП усули қўлланилгач, дебитнинг 9 баробар ўсишига имкон яратилди. Қудуқ 20.09.2019 йилда газ қувурлари тизимига уланиб, чиқаётган табиий газ ички бозорга, Ўзбекистон аҳолисининг унга бўлган эҳтиёжини қондириш учун йўналтирилади.

Аввал хабар берилганидек, Epsilon компанияси маҳсулдорлиги паст ҳисобланган қудуқлардан углеводородлар қазиб олишни кўпайтириш дастурини изчиллик билан ҳаётга татбиқ этмоқда.

Бу борадаги эришилаётган натижалар тўғрисида жамоатчиликни хабардор этишда давом этамиз.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид