Тўйлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тарғибот ишларини бошлайди
Бугун, 20 сентябрь куни, Олий Мажлис Сенатида Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг биринчи мажлиси ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудларда олиб бориладиган тарғибот тадбирларини ташкил этиш масаласи юзасидан муҳокама ташкил этилди.
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Рўзи Саидовнинг таъкидлашича, ҳар бир ҳудудга турли соҳада фаолият юритаётган комиссиялар бириктирилиб, аъзолар келаси ҳафтадан биринчи тарғибот ишларини бошлаб юборадилар.
«Биринчи навбатда ушбу қарорнинг ва у билан тасдиқланган низомнинг мазмун-моҳиятини одамларга тушунтириш ишлари олиб борилиши зарур.
Бу борада комиссия аъзолари билан биргаликда Адлия вазирлиги ходимлари ҳам тарғиботларда иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шунда аҳоли томонидан бериладиган турли саволларга, айтайлик, белгиланган меъёрдан ошиш ҳолатлари акс этган ҳолатлардаги жавобгарлик ҳақидаги сўроқларга тўғри жавоб бериш имкони бўлади», - дея маълумот берди Рўзи Саидов.
Шунингдек, йиғилишда комиссия фаолияти давомида ҳудудий ўзига хосликларни ҳисобга олиши зарурлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Маълумот учун: «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Мавзуга оид
21:24 / 12.08.2020
Шавкат Мирзиёев: «Ўтган сафар 30 кишилик тўйларга рухсат берганимизда, кўп жойларда бу чекловга амал қилинмаганди»
17:05 / 15.03.2020
Арипов: Коронавирус сабаб тўйлар ўтказилишига чеклов қўйилмайди
20:25 / 27.02.2020
«Дабдабали тўйни яшириб бўлмайди» — Вазир ўринбосари янги қонун коррупция ҳолатларини истисно қилиши ҳақида
17:34 / 20.01.2020