Спорт | 16:40 / 21.09.2019
6338
2 дақиқада ўқилади

Рашид Қурбонов бронза учун курашади, Магомед Ибрагимов медалсиз қолди

Нур-Султонда спорт курашлари бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ўз имкониятларини синовдан ўтказган Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасининг бирорта вакили финалга чиқа олмади.

-79 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рашид Қурбонов яримфиналда америкалик Кайл Дуглас Дайкка 1:6 ҳисобида ютқазди. Энди у бронза медал учун гиламга чиқади.

-97 кг вазн тоифасидаги Магомед Ибрагимов чорак финалда америкалик Кайл Снайдерга мағлуб бўлганди. Кайл Снайдер ҳам ярим финалда озарбойжонлик Шариф Шарифовга ютқазиб қўйди ва бунинг оқибатида Магомед Ибрагимов бронза ва Олимпиада йўлланмаси учун ўтиш босқичида иштирок эта олмайдиган бўлди.

Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг -61 кг вазн тоифасидаги вакили Аббос Раҳмонов чорак финалда россиялик Магомедрасул Идрисовга ютқазганди. Россиялик курашчи эса финалга етиб борди ва энди Раҳмоновда бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлди.

Бунгача -86 кг вазн тоифасидаги Жаброил Шапиев нимчорак финалда ютқазган, уни енгган россиялик Артур Наифонов ҳам кейинги босқичда енгилгани учун ўзбекистонлик спортчи медал учун кураша олмаслиги маълум бўлганди.

Бу вазн тоифаларида медаллар учун баҳслар 22 сентябрь куни ўтказилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди