Рашид Қурбонов ярим финалга чиқди

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-79 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рашид Қурбонов чорак финалда арманистонлик Григор Григорян билан беллашди. Тенг кучлар остида кечган баҳсда 8:8 ҳисоби қайд этилди, қоидага кўра сўнгги очкони қўлга киритган спортчи ғолиб деб топилди, бу очко эса Қурбоновники эди ва у ярим финалга чиқди.
Энди у финал остонасида америкалик Кайл Дуглас Дейк билан курашади.
-97 кг вазн тоифасидаги Магомед Ибрагимов чорак финалда америкалик Кайл Снайдерга мағлуб бўлди - 3:13. Энди америкалик спортчи яримфиналга чиқса, Ибрагимовда Олимпиада йўлланмаси ва бронза учун курашиш имконияти юзага келиши мумкин.
Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг -61 кг вазн тоифасидаги вакили Аббос Раҳмонов эса чорак финалда россиялик Магомедрасул Идрисовга 0:11 ҳисобида ютқазди. Энди россиялик курашчи финалга етиб борса, Аббос Раҳмонов бронза учун курашиши мумкин бўлади.
-86 кг вазн тоифасидаги Жаброил Шапиев эса бронза учун курашмайдиган бўлди. Уни нимчорак финалда мағлуб этган Артур Наифонов ярим финалда эронлик Ҳассан Яздонийчаратига мағлуб бўлди.
Маълумот учун, бугун бўлиб ўтаётган мусобақалардаги фақат -86 ва -97 кг вазн тоифалари Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38
-
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35
-
Ғарбий Европа ҳудудидан учирилган илк космик ракета парвози муваффақиятсиз якунланди
Жаҳон | 21:18
Мавзуга оид

23:05 / 09.08.2024
Париж-2024. Ғуломжон Абдуллаев – бронза медали соҳиби

21:51 / 09.08.2024
Париж-2024. Разамбек Жамалов финалга чиқди

12:18 / 02.07.2024
Москвада эркин кураш бўйича Россия жамоаси мураббийи терроризмда гумонланиб ушланди

19:13 / 13.05.2024