Спорт | 19:50 / 22.09.2019
16770
1 дақиқада ўқилади

Олтибоев финалда ютқазди. Ўзбекистон Гран-прини иккинчи ўринда якунлади

Тошкент-2019 дзюдо Гран-приси сўнгги кун баҳслари бўлиб ўтди. Бекмурод Олтибоев финалда грузиялик Тушишвили Гурамга ютқазди

Мутлақ вазн +100 кгда иштирок этган  яна бир ўзбекистонлик Алишер Юсупов учинчи ўрин учун баҳсда С. Ҳеггйга ютқазди.  Яна бир бронза Й. Ҳаммога насиб этди.  

Бекмурод Олтибоев яримфиналда С. Ҳеггйни 6 сонияда мағлуб этган эди. 

Шундай қилиб уч кун давом этган Тошкент-2019 дзюдо Гран-приси якунига етди.  

Турнир якунига кўра россиялик дзюдочилар умумжамоа ҳисобида 5 та олтин 2 та кумуш билан биринчи, ўзбекистонликлар  2 олтин 3 кумуш 2 бронза билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, австрияликлар 2 тадан олтин ва бронзани қўлга киритиб учинчи ўрин билан кифояланишди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид