20:08 / 23.09.2019
0
9118

Бутунжаҳон тозалик куни акцияси ўтказилди

21-сентябрь — Бутунжаҳон тозалик куни. Бутунжаҳон тозалик куни — бу инсон ўзи яшаб турган ҳудуд озодалигини кўрсатиш, тозалик ўрнатиш ғоясини ифода этади. Бу кун оддий бошланиш тарихига қарамасдан жаҳоннинг қатор мамлакатларида оммалашиб кетган. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашган.

Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 150 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатига айланди.    

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташаббуси билан Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ёшлар иттифоқи ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамкорлигида 21 сентябрь куни Ангрен шаҳри, Янгиобод қўрғони ҳудудини чиқиндилардан тозалаш бўйича #trashtagchallenge акцияси бўлиб ўтди.

Акцияда кўнгиллилар, ОАВлари ходимлари, журналистлар гуруҳи фаол иштирок этди. Акция иштирокчилари халқаро акция ҳамда ҳамкор ташкилотлар логотипи туширилган кепкалар, футболкалар ҳамда ҳудудни тозалаш учун зарур бўлган анжомлар (қўлқоплар,чиқинди учун қоплар) билан таъминланди.                           

Акцияда жами 200 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Мавзуга оид
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top