Ўзбекистон | 16:31 / 24.09.2019
34522
1 дақиқада ўқилади

Давлат божхона қўмитасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 20 сентябридаги фармойиши билан Жиззах ва Самарқанд вилоятлари божхона бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди.

Қаҳрамон Акбарович Умаров

Божхона хизмати подполковниги Қаҳрамон Акбарович Умаров Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Қаҳрамон Умаров Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.

Дониёр Таваккалжонович Юсупов

Божхона хизмати полковниги Дониёр Таваккалжонович Юсупов Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Дониёр Юсупов Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.

Мавзуга оид