Фан-техника | 00:57 / 25.09.2019
6610
1 дақиқада ўқилади

Daimler дизел можароси сабабли 870 млн евро жарима тўлайди 

Фото: CNN

Daimler немис автомобилсозлик компанияси дизел можароси сабабли 870 млн евро жарима тўлайди. Штутгарт прокуратураси қабул қилган қарорга кўра, компания дизел автомобиллари атроф-муҳитга чиқарадиган азот оксиди чиқиндилари бир қатор ҳолларда белгиланган меъёрдан ошганига қарамай, автомобилларни сотувга чиқарган. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар берди. 

Гап 2008 йилдан кейин ишлаб чиқарилган 684 мингта машина ҳақида бормоқда. Улар федерал автомобил транспорти бошқармаси буйруғи билан чақиртириб олинган. 

Концерн тўлаши керак бўлган қийматга қонунбузарлик учун 4 млн евро жарима ва қонунга зид равишда олинган 866 млн евро даромад кирган.

Daimler ушбу суммани Баден-Вюртемберг федерал ери ғазнасига 6 ҳафта ичида тўлаб бериши керак. 

Автоконцернда прокуратура қарори бўйича шикоят йўқлиги ва жарима тўланиши айтилган.

Мавзуга оид