11:00 / 25.09.2019
0
14506
Реклама

Тошкентда соғлом уйқу учун VOLO маҳсулотлари шоуруми очилди

Фото: Volo

4 сентябрь куни Тошкентда қулай уйқуни таъминловчи Volo маҳсулотларининг шоуруми очилди. Эндиликда харидорлар соғлом ва қулай ҳордиқ учун зарур бўлган буюмларни бевосита текшириб, синовдан ўтказган ҳолда харид қилишлари мумкин.

Бу ерда сиз ўз хоҳиш ва дидингизга мос маҳсулотларни топишингиз мумкин: сизларга томоша қилиш, матраслар устида ётиб кўриш, маҳсулотни синовдан ўтказиш ва айнан нима танлаш кераклигини билиб олиш имкони берилади.

Шоурумда уйқу учун барча зарур тўпламлар: кроват, чойшаблар, кўрпа-тўшаклар, юмшоқ халатлар, сочиқлар, тўшак қопламалари ва ҳаттоки, сув ўтказмайдиган, қулай шиппаклар мавжуд.

Шунингдек, шоурумга саккиз хилдаги янги матраслар ҳам келтирилган. Улар  нафас олувчи, инновацион Tencel, Bamboo, Graphene ва пахта матоларидан  тайёрланган.

Tencel — дарахт қоришмаси асосида ўсувчи матодир. У айниқса сезгир, нозик терига эга инсонлар учун соғлом дам олиш ўрнини яратишга ёрдам беради.

Bamboo матрас намликни тезда ўзига шимиб олади ва тезкор қуришни таъминлайди. Бунинг натижасида эса тана нафас олади, матрас эса кўп йиллар давомида ўз шинамлигини йўқотмайди.

Graphene — янги инновацион ишланма ва келажак материали. Мазкур енгил ва деярли ортиқча вазнсиз мато пўлатдан икки баробар мустаҳкамдир. Мато таркибидаги фаоллаштирилган углерод ҳид ва ёқимсиз моддаларни тезда ўзлаштириб олади.

Ҳар бир матрас Европанинг Oeko Tex ва CertiPur стандарти бўйича ишлаб чиқарилган ва олти йил кафолат муддатига эга. Матрасларда тананинг ҳолатини тўғрилашга имкон берадиган махсус технология қўлланилади ва бу эса ўз навбатида соғлом ва осуда уйқуни таъминлашга кўмаклашади. Моделларнинг асосий қисми пружинасиз бўлиб, қолганлари — алоҳида етти зонадан иборат пружинали матраслар.

Маҳсулотлар ўзига хос ноодатий, экологик тоза, чидамли, гипоаллерген хусусиятига эга бўлиб, юқори сифат билан узоқ йиллар давомида хонадонингизда беминнат хизмат қилади. 

Сифатли маҳсулот ва соғлом уйқу тарафдоримисиз? У ҳолда сизларни янги шоурумда кутиб қоламиз. Дарвоқе, меҳмонхона ва мебель ишлаб чиқарувчи корхоналарга махсус корпоратив таклифлар мавжуд.

Манзил: Миробод тумани, Фидокор кўчаси, 7 уй

Қўшимча маълумотларни қуйидаги рақамлар орқали олиш мумкин: (+998) 99−997−33−33, (+998) 97−419−11−11

Сайт: volo.uz
Facebook: fb.com/volo.uzb
Instagram: @volo.uzb
Telegram: t.me/volo_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top