Биз ўз саломатлигимиз ҳақида кўп қайғурамиз. Танамиз куч-қувват олиши учун турли машқлар бажарамиз, спорт марказларига борамиз, теримиз эса кўркам бўлиши учун крем ва доривор воситаларни суртамиз. Бироқ кўп ҳолларда биз ҳар куни фойдаланадиган уй жиҳозларини танлашда уларнинг саломатлик учун нечоғлик фойда ёки зарари борлигига аҳамият бермаймиз.


Ана шундай жиҳозлардан бири бу каравот устига қўйилувчи матрасдир. Агарда сиз ётадиган матрас нотўғри танланса, кўплаб сурункали касалликлар келиб чиқади: остеохондроз, радикулит, артрит, қон айланишининг бузилиши, уйқусизлик,аллергия, астма. Сифатли матрас эса инсон организми куч тўплашига, ёшликни узайтиришга ва уйқу вақтида соғлом ҳолатни сақлаб қолишга ёрдам беради.





Матрас танлови
Сизга дўкон ва бозорларда турли хил матрасларни тавсия қилишлари мумкин. Албатта, ҳар ким ўз хоҳиш ва молиявий ҳолатига қараб савдо қилади. Бироқ матрас танлашда унинг қулайлиги, сифатига эътибор бериш жуда муҳим.
Кутиб олинг, Ўзбекистон бозорларида янги маҳсулот – VOLO матраслари. Улар пружинасиз бўлиб, ўзининг қулайлиги, фойдали жиҳатлари билан бошқалардан қолишмайди. Уйқу вақтида умуртқанинг тўғри ҳолатда бўлишини таъминлаб беради ва таркибида металл қисмлар бўлмаганлиги учун ҳеч қандай товуш ва ноқулайлик келтириб чиқармайди.



Ҳам фойдали, ҳам қулай
Ҳозир жаҳон бозорида пружинасиз матраслар аллақачон етакчига айланишга улгурди. Яна бир афзал жиҳати – улар ёш болалар учун ҳам мос келади. Матрас бамбук матосидан тайёрланган бўлиб, гипоаллерген хусусиятга эга ва аллергия қўзғатмайди.












