14:52 / 30.09.2019
0
14905

Саакашвили яқин ойлар ичида “мамлакатни қутқариш” учун Грузияга қайтишини маълум қилди 

Фото: EPA-EFE/Remko de Waal

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили яқин ойлар ичида “мамлакатнинг йўқолиб кетишини тўхтатиш” учун Грузияга қайтишини маълум қилди.

"Яқин ойларда Грузияга бормоқчиман. Ҳозирда Одессадаман, кўчада мени учратган ҳар иккинчи киши мендан мэр бўлишимни илтимос қилади. Аммо бу бошқа мавзу", - деди Саакашвили Грузиянинг "Мтавари архи" телеканалига берган интервьюсида.

"Биз грузин давлатчилигини тиклашимиз, Грузиянинг парчаланиши ва йўқолиб кетишини тўхтатишимиз даркор. Албатта, мен бу ишда қатнашаман ва бир неча ойдан сўнг Грузияга бораман", деди у.

Саакашвили 2004 йилдан 2013 йил ноябргача Грузия президенти бўлган. У президентлик ваколати тугашига бир неча кун қолганида мамлакатни тарк этган. Унга нисбатан тўртта жиноят иши қўзғатилган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top