Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев Гуржистон элчисидан Саакашвили туфайли ватанига қайтишни сўради
Гуржистон расмийларининг Украина фуқароси Михаил Саакашвилига нисбатан муносабати Киев томонидан номақбул ва хўрлаш деб қабул қилинди.
Украина Гуржистоннинг Киевдаги элчиси Георгий Закарашвилига Гуржистон собиқ президенти, ҳозирда Украина фуқаролигини олган Михаил Саакашвили атрофидаги вазиятга «ечим топиш бўйича маслаҳатлашувлар» ўтказиш учун ватанига қайтишни таклиф қилди. Украина Ташқи ишлар вазирлигининг 4 июль, сешанба куни эълон қилинган ушбу мавзу бўйича шарҳида айтилишича, Гуржистонда Саакашвилига бўлган муносабатни «қабул қилиб бўлмайди».
«Гуржистон ҳукумати Украина фуқаросини хўрлашни бас қилиши керак», — дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. Қайд этилишича, президент Володимир Зеленский номидан Украина Ташқи ишлар вазирлигида Заракашвили билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида гуржистонлик дипломатга Украина томони «Михаил Саакашвилини даволаш ва парваришлаш учун Украинага олиб бориш масаласини зудлик билан муҳокама қилишга тайёрлиги маълум қилинган».
Бир кун аввал, 3 июл куни Зеленский ўзининг Telegram-каналида ҳибсда сақланаётган ва жуда озиб кетган Саакашвилининг суратини эълон қилди ҳамда Гуржистон ҳукуматини «Украина фуқаросини зарурий даволаниш ва парвариш учун Украинага топширишга» чақирди.
«Ҳозирда Россия Украина фуқароси Михаил Саакашвилини Гуржистон расмийлари қўли билан ўлдирмоқда», деди Зеленский ва «Европада ҳеч қандай ҳукумат одамларни қатл этишга ҳақли эмас, ҳаёт Европанинг асосий қадрияти» эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Украина президенти Ташқи ишлар вазирлигига Гуржистон элчисига Тбилисида маслаҳатлашувлар ўтказиш учун мамлакатни тарк этишни таклиф қилишни топширганини маълум қилди.
Қайд этилишича, шов-шувли суратлар 3 июл куни, Саакашвили Гуржистон президенти бўлган 2007 йилдаги митингни тарқатиб юборгани учун унга қарши иш кўрилаётган суд мажлисида видео-алоқа орқали иштирок этганида олинган.
Мавзуга оид
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
13:49 / 04.07.2026
23 йиллик тарихий ташриф. Гуржистон билан алоқаларнинг яхшиланиши нега муҳим?
17:34 / 03.07.2026
Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди
14:55 / 03.07.2026