
Гуржистоннинг собиқ президенти, ҳозирда маҳбусликда бўлган Михаил Саакашвили 3 июл куни Тбилисидаги суд мажлисига масофадан видеоалоқа орқали уланди, судда 2007 йил 7 ноябридаги норозилик акциясини бостириш иши кўрилмоқда.
Бу Саакашвили шу йил февралидан буён илк бор оммага кўриниш бериши бўлди.
Алоқа вақтида у парламент раиси Шалве Папуашвилига мурожаат қилди ва Гуржистонда Саакашвилига нисбатан қилинган ёмон муносабат бўйича дезинформация тарқатаётганлар узр сўрашини кутаётганини айтган.
«Мени бу ҳолатга туширганингиз учун сиз кечирим сўрашингиз керак», — деган жуда озиб кетган Саакашвили Папуашвилига юзланиб.
«Сиз мени шу аҳволга туширдингиз ва сиз европарламентарийлар қаршисида, оиламдан, мендан, Украина давлатидан […] ва Гуржистоннинг барча фуқароларидан гуржилар давлати асосчиси шу ҳолатга тушгани учун кечирим сўрашингиз керак. Папуашвили, менга яхшилаб қара», — деган Саакашвили ўзининг нақадар озиб кетганини кўрсатиш учун майкасини кўтариб.

Айни вақтда Гуржистоннинг эмас, Украина фуқароси саналадиган Саакашвили ўтган йил майидан буён Тбилисидаги «Вивамеди» клиникасида ётибди. У 2021 йил октябрида, ватанига қайтганидан кўп вақт ўтмасдан қўлга олинганди.
Гуржистонда Саакашвили бир неча жиноий иш бўйича айбланган. Уларнинг иккисига кўра, у ҳали Гуржистонга қайтмасидан сиртдан олти йил муддатга ҳукм қилинганди.
2007 йил 7 ноябридаги митингни тарқатиш, «Имеди» телекомпаниясига бостириб кириш ва Бадри Патаркацишвилининг мулкини (телекомпания унга қарашли бўлган) ноқонуний ўтказиш бўйича прокуратура томонидан Саакашвилига айблов унинг иккинчи президентлик муддати якунланиши биланоқ қўйилган. Прокуратура собиқ президентни мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айблаган.
Саакашвили эса ўзини «Путиннинг маҳбуси» деб атайди ва ўзига қўйилган барча айбловларни сиёсий мотивга эга таъқиб деб ҳисоблайди.
«Россия Украина фуқаросини ўлдирмоқда»

















