Жаҳон | 22:04 / 01.10.2019
10390
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда Имомали Раҳмон ҳақидаги энг яхши мақола учун танлов эълон қилинди  

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Ёшлар ва спорт масалалари қўмитаси “Имомали Раҳмон – Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари бош қўмондони – Миллий армия асосчиси” мавзусидаги энг яхши мақола учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар берди. 

Танловда 30 ёшгача бўлган ёш олимлар, тадқиқотчилар, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этиши мумкин. Танловни ўтказишдан мақсад янги илмий истеъдодларни кашф қилиш ва ёшлар ўртасида ватанпарварлик ҳамда миллий ўзини англаш ҳиссини ошириш ҳисобланади.

Иштирокчилар тақдим қиладиган материал 6 саҳифадан кам бўлмаслиги лозим. Танлов ғолиблари қўмитанинг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Мавзуга оид