Ўзбекистон | 13:05 / 02.10.2019
8712
2 дақиқада ўқилади

"Пойтахт банк" АЖ Банк хизматлари марказини ишга туширди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида” ПФ-5780-сонли Фармонига асосан "Пойтахт банк" томонидан “Флешка” савдо мажмуаси ҳудудида мижозлар учун қулай ва ихчам бўлган банк хизматлари маркази ишга туширилди. 

Ушбу марказда мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, халқаро пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш операциялари, коммунал, солиқ ва бошқа тўловларни қабул қилиш, омонатларни расмийлаштириш, мижозларни интерактив хизматларга улаш, банк карталарини бериш ва бошқа кўплаб хизматлар кўрсатилади.

Савдо корхоналари билан ҳамкорликда чиқарилган кобрендинг карталари, халқаро пул ўтказмалари энг кўп талаб қилинаётган банк маҳсулотларидир. Марказда мижозларга соддалаштирилган усулда, яъни 60 дақиқа вақт ичида уларнинг эҳтиёжлари учун маблағлар ажратиш йўлга қўйилган. Бу эса, ўз навбатида, хизмат кўрсатиш тезкорлигини таъминлайди ҳамда мижозларнинг қимматли вақтини тежалишига олиб келади.

"Пойтахт банк" АЖ ўзининг қисқа вақт ичидаги фаолияти давомида банк хизматлари бозорига фаол кириб келмоқда. Бунда асосий эътибор ихчам банк марказлари орқали тадбиркорлар ва аҳолига барча турдаги банк маҳсулотларини таклиф қилишга қаратилган. Шу боис, келгусида бундай марказлар сонини кўпайтириб бориш режалаштирилган.

"Пойтахт банк" – келажакни бирга қурамиз!

Мурожаат учун телефон: 71 214 20 00

Реклама хуқуқи асосида

Мавзуга оид