«Пойтахт банк» раҳбари ўзгарди
«Пойтахт банк» акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Қаҳрамон Турсунович Арипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Kun.uz манбаси маълумотига кўра, Мажид Ҳамидович Тоҳиров «Пойтахт банк» акциядорлик тижорат банки Бошқарув Раиси этиб тайинланган.
Мажид Тоҳиров шу вақтгача Марказий банк Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
Ўз навбатида, Марказий банк Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига Тошкент шаҳар ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Шерзод Рафатович Хаджизадаев тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, «Пойтахт банк» шу йилнинг январида очилган, Марказий банк «Пойтахт банк»нинг фаолияти қонуний эканлигини тасдиқлаганди.
«Пойтахт банк» Тошкентда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослашган пудратчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, муҳандислик инфратузилмалари сифатини яхшилашни кўзда тутувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириб, инвестицион фаолият олиб боради.
Мавзуга оид
08:39 / 21.05.2021
«Пойтахт банк»даги давлат акция пакети сотувга қўйилди
21:58 / 18.11.2020
«Пойтахтбанк» Жаҳонгир Ортиқхўжаев эгалик қиладиган компанияга 20 миллиард сўм кредит берганини инкор этди
09:30 / 08.10.2019
"Пойтахт банк"дан яна бир қулайлик - “Кобейдж”, “UnionPay Classic”, “UnionPay Exchange” ҳамда “Кобрендинг” карталарини тақдим этади
13:05 / 02.10.2019