23:02 / 03.10.2019
2
13246

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси: И.Хасанова 3 марта ишдан бўшатилган, 1 марта лавозимидан четлатилган

Жорий йилнинг 29 сентябр куни KUN.UZ сайти орқали “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот раҳбари 8 ой ичида 5 марта ишдан бўшатилиб, 4 марта қайта тикланди” номли мақола эълон қилинган эди.

Мазкур мақолага нисбатан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан муносабат билдирилди.

Унда, Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси ижро этувчи аппаратининг собиқ раиси И.Ҳасанова мақолада айтилганидек беш маротаба ишдан бўшатилган эмас, балки уч марта ишдан бўшатилгани, бир маротаба лавозимидан вақтинча (фуқаролик иши кассация инстанциясида кўрилгунга қадар) четлатилгани айтилади.

Шунингдек муносабатда Федерация раҳбарияти томонидан И.Ҳасановага унинг пенсия ёшида эканлигига қарамай, тизимдаги узоқ йиллик фаолиятини инобатга олиб, Федерация тизимидан ҳудудий бирлашма ижрочи директорлиги ва Самарқанд шаҳар жамияти раиси лавозимлари таклиф қилинганлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, И.Хасанованинг охирги марта (19.08.2019й.) ишдан бўшатилишига оид ҳолат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳам ўрганиб чиқилган. Вазирликнинг И.Хасановани ишга тиклаш тўғрисидаги ёзма кўрсатмасига нисбатан Федерация томонидан киритилган даъво ариза судда кўриб чиқилмоқда

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top