Жаҳон | 09:06 / 06.10.2019
5565
2 дақиқада ўқилади

Колумбияда Трансанд нефть қувури портлатилди

Фото: twitter.com/ECOPETROL_SA

Колумбияда Трансанд нефт қувурига ҳужум қилинди. Қувурни бошқарувчи компания Ecopetrol Путумайо департаменти раҳбариятини Гуамуес дарёси нефть билан ифлосланганидан огоҳлантирган. 

“Ҳужум Оритода қувурнинг узилиши ва нефть оқиши ҳамда Гуамуес дарёси ифлосланишига олиб келди. Нефть қувури ҳужум вақтида ишламаган, чекловчи клапанлар атроф-муҳит янада ифлосланмаслиги учун дарҳол ёпилган”, дейилган компания хабарида.

Компания фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлар режасини фаоллаштирган ва портлаш оқибатларини бартараф этиш устида муниципал кенгашлар билан бирга ишламоқда. 

ОАВ маълумотларига кўра, охирги йилда Путумайо ва Нариньодан Тумако портига олиб борувчи қувурга 19 та ҳужум содир этилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид