15:02 / 06.10.2019
1
20313

Хотин-қизлар қўмитаси жамоаси Боситхонова бошчилигида Оққўрғонда пахта теримига чиқди

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова бошчилигида қўмита жамоаси 5 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани пахта далаларида бўлиб, теримда иштирок этди.

«Элмира Эркиновна ҳашарчи, теримчи аёллар билан дилдан суҳбатлашди, қишлоқ хўжалиги ривожи орқали халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади.

Самимий ва қувноқ тарзда кечган мулоқотда аёллар ўзларининг дил изҳорларини билдиришди, келажак режалари ҳақида ўртоқлашдилар», – дейилади қўмита хабарида.

Қўшимча қилинишича, фаол теримчи аёлларга эсдалик совғалари улашилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top