10:00 / 07.10.2019
0
17729

Кар қиз эшитишни бошлагандан кейинги таассуротлари билан бўлишмоқда

Соғлиғи билан муаммоларга эга бўлмаган одамлар ногиронлиги сабабли туғилганидан бошлаб ҳар куни турли қийинчиликларни енгишига тўғри келадиган одамларни тушуниши қийин. Шу сабабли қулоғи оғир Жо Альтмайер ўтнинг шитирлаши каби аҳамиятсиз нарсаларнинг асл қиммати ҳақида эслатиб қўйишга қарор қилди.

Қиз эшитиш мосламасини олганида унинг хурсандчилиги чеки йўқ эди. Унга атрофидаги олам қандай товушлар чиқариши доим қизиқ бўлган ва энди бу ҳақда билишига имкон пайдо бўлди. Жо дўстлари билан бу туйғулари ҳақида бўлишиш учун блог юритиб, унда ўзи учун илк бор кашф қилаётган нарсалар ҳақида ёза бошлади.

Дўстим ҳовлисида буни топдим. Мен ўкириб юбордим десам, ҳеч нарса демаган бўламан.

Фото: Tumblr/saltysurvivors

Қушлар! Улар ажойиб чуғурлайди, ё тангрим!

Ниҳоят, дўстим қандай куйлашини эшитдим.

Уларнинг туёқлари майсада товуш ҳосил қилади, бироқ у деярли унсиз. Ажойиб товушлар, ажойиб мавжудотлар

Фото: Tumblr/saltysurvivors

Энг бошида ёзишни унутибман! Ит ниманидир излаб ҳаво ёки ерни ҳидлаётганда чиқарадиган қизиқ товуш. Ёқимтой!  

Қарағай ғуддаси ва игналари оёқ остида қарсиллайди! Жуда антиқа

Фото: Tumblr/saltysurvivors

Аквариумдаги тозалагич! Билқ-билқ-билқ 

Сайр вақтида оёқ остидаги қумнинг шитирлаши. Ғичирлашга ўхшаш, аммо ёқимли. Барчага тавсия қиламан 

Денгиззз!

Фото: Tumblr/saltysurvivors

Гитара чалишимни илк бор эшитишим. Эшитиш мосламасини зудлик билан чиқариб олдим. Чалишни ўрганмагунимча, уни яхшиси тақмай тураман 

Қоғозда қаламлар билан чизганингда, улар ғичирлайди. Қаламлар бундай қила олишини билмас эканман!

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top