Жаҳон | 19:30 / 07.10.2019
8566
1 дақиқада ўқилади

Курдлар АҚШ Туркиянинг Сурия шимоли-шарқига киришини маъқуллаганини билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркиянинг Сурия шимоли-шарқига бостириб киришини маъқуллади, дейилади “Сурия демократик кучлари” қуролли коалицияси қўмондонлигининг коммюникесида.

“Америкалик ҳарбий хизматчиларнинг чегарадаги Рас-ал-Айн ва Телл-Абяд шаҳарларидан кутилмаганда олиб чиқиб кетилиши курдлар учун ортдан берилган зарба бўлди. АҚШ шу тарзда курд халқига берилган кафолатни бузди”, - дея иқтибос келтиради баёнотдан Al Hadath телеканали. 

СДКнинг таъкидлашича, туркларнинг Сурияга кириши ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда энг ёмон оқибатларни келтириб чиқаради. 

"ИШИД етакчилари курд жангчилари тозалаган ҳудудларга яна қайтиб келиш имкониятига эга бўлади", - дейилади баёнотда.

Туркия чегара бўйлаб хавфсизлик ҳудуди ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳудудга Туркиядаги юз минглаб суриялик қочоқлар жойлаштирилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид