Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ўзининг ойлик маошини оширди
Россия президенти Владимир Путин ўзининг ойлик маоши ҳамда мамлакат бош вазирига бериладиган мукофот пули миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Ҳужжатга кўра, президентнинг ойлик маоши 2019 йил 1 октябрдан 4,3 фоизга оширилган. Бундан ташқари, Россиядаги қатор идоралар раҳбарларининг маошлари миқдори оширилган.
Гап хусусан, мудофаа вазирлиги, ФВВ, ИИВ, ФХХ, Росгвардия, Бош прокуратура ва Тергов қўмитаси ҳақида бормоқда. Рўйхатга шунингдек, Ташқи разведка хизмати ва Давлат фельдъегерлик хизмати ҳам киритилган.
Путин 2015 йилда бюджет тақчиллиги боис давлат юқори хизматчиларининг маошларини 10 фоизга қисқартиришни буюрганди. 2019 йил майда уларнинг маошлари аввалги даражага қайтган.
Мавзуга оид
10:55
РФда Путин фигуралари сабаб ҳайкалтарош Тилли иши бўйича суд белгиланди
19:43 / 24.12.2025
Дуров Путин 2013 йилда унга Россияда эмас, балки хорижда бизнес юритишни маслаҳат берганини айтди
19:07 / 22.12.2025
«Бу мени даҳшатга солди». Путин Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди
14:35 / 22.12.2025