11:31 / 09.10.2019
0
3447

«Матбуот тарқатувчи»даги давлат акция пакети савдоларга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги "Матбуот тарқатувчи" АЖнинг устав фондидаги 26,0 фоиз давлат акция пакетини биржа савдоларига қўйди.

Савдога чиқарилаётган давлат акцияларини эмитент устав фондидаги улуши – 26,0 фоиз, савдога чиқарилаётган акцияларнинг умумий сони – 260 000 дона оддий акция.

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 4000 сўм, бир дона акциянинг бошланғич нархи – 35 802,0 сўм. 

Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 9 308 520 000 (тўққиз миллиард уч юз саккиз миллион беш юз йигирма минг) сўм, савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ.

Давлат акцияларини сотиб олишни хоҳловчилар 2019 йилнинг 11 ноябрдан бошлаб “Тошкент” РФБда биржа савдоларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ оммавий савдоларни амалга ошириш майдончаси орқали давлат акция пакетларини сотиб олишга ариза беришлари мумкин. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top