Жамият | 00:09 / 11.10.2019
11556
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ислом институтида Қуръон ва Азон мусобақаси бўлиб ўтди

Кеча,  10 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида махсус сиртқи бўлим талабалари ўртасида Қуръони Каримнинг «тиловат» йўналишида (Қуръонни тўғри, гўзал ва равон ўқиш - таҳ)  «Қуръон мусобақаси» ва Азон айтиш мусобақаси ўтказилди.

Институт матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, мусобақа якунида ҳакамлар ҳайъати қуйидаги талабаларни ғолиб деб топишган:

 Қуръон мусобақаси:

Биринчи ўрин: Ўктам Қурбаниязов;

Иккинчи ўрин: Музаффар Якубов;

Учинчи ўрин: Жасур Панжиев.

Азон мусобақаси:

Биринчи ўрин: Жамолиддин Мадгазиев;

Иккинчи ўрин: Дилшоджон Холхўжаев;

Учинчи ўрин: Фозилжон Абдуллаев.

Маълумот учун, Азон айтиш мусобақаси институт миқёсида уч йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Мусобақа сўнгида ғолиблар институт раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан тақдирланган.

Мавзуга оид