Спорт | 21:10 / 14.10.2019
11054
2 дақиқада ўқилади

«Спартак» янги бош мураббийни таништирди

Москванинг «Спартак» клубига Доменико Тедеско янги бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 14 октябрь куни ташкил этилган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Тедеско «қизил-оқлар» билан 2 йиллик шартнома имзолади, унинг йиллик маоши 1,5 миллион еврога тенг бўлади.

Сўнгги икки мавсумда Тедеско Германиянинг «Шальке» клубида ишлаган. 2017/18 мавсумида у жамоаси билан Германия чемпионатида 2-ўринни эгаллаган. Уни 2019 йил мартида, Чемпионлар лигаси доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган ва 0:7 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин истеъфога чиқаришганди.

34 ёшли мутахассис Италия ва Германия фуқаролигига эга. 

24 сентябрь куни «Спартак» қониқарсиз натижалар туфайли беларуслик мутахассис Олег Кононов билан хайрлашган эди. Бу мураббий бошқарувида москваликлар жамоаси мавсум стартини жуда ёмон ўтказишди ва айни вақтда турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб туришибди.

Тедеско «Спартак» тарихидаги учинчи хорижлик мураббий бўлди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти