«Спартак»да имконият берилмаса, «Рубин»га ўтиш керак». Вадим Абрамов Остон Ўруновнинг ўйин амалиётисиз қолаётгани ҳақида
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов «Спартак»да ўйин амалиётига эга бўлмаётган Остон Ўруновнинг «Рубин»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Ўруновнинг «Рубин»га ўтиши мумкинлиги ҳақида ўқидим. Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида Остоннинг ўйин амалиётига эга бўлишини истайман. «Спартак»да ўйнайдими ёки «Рубин»да – фарқи йўқ, мен учун энг асосийси унинг спорт формасида бўлишидир. Албатта, у Москва клуби сафида ўйнаб кета олса зўр бўларди. Аммо бу клубда мураббий уни асосий таркибда кўрмаётган ва имконият бермаса, яхшиси, унга ўйнашга имконият берадиган «Рубин»га ўтиши керак.
Остоннинг нега ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ҳақида гапириш қийин. Чунки Ўрунов жароҳати сабабли кўп вақтни тикланиш учун сарфлади. Шу боис уни майдон марказида рақобатни бой бераётгани ҳақидаги фикрга қўшилмайман. У миллий жамоага ҳам жароҳати билан етиб келгани сабабли Тошкентдан Москвага қайтишига рухсат бергандик.
Ўрунов «Спартак»да қолса, ўйин амалиётига эга бўлиши аниқ. Ўшанда у ўзини яна кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Қишки танаффус яқинлашмоқда. Йиғинларда ҳамма нарса бўлиши мумкин. У машғулотларда ўзини яхшироқ кўрсата бошласа, асосий таркибга қайтиши мумкин», - дейди Вадим Карленович «Всёпроспорт.ру» сайтига.
Аввалроқ, «Рубин» Остон Ўрунов трансфери учун 2 миллион евро таклиф қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33
-
АҚШда демократ сиёсатчиларга ҳужум уюштирилди, улардан бири вафот этди
Жаҳон | 21:27
-
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тел-Авивга парвозларни тўхтатди
Ўзбекистон | 21:18
-
Ўзбекистонда насия савдо. Бир йилда бўлиб тўлаш 1,5 баробаргача қимматга тушади
Иқтисодиёт | 21:03
Мавзуга оид

17:32 / 28.07.2023
«Испанияда аниқ ўйнаб кетарди». Абрамов Файзуллаев Россия чемпионатига ўтаётгани ҳақида

20:08 / 02.09.2022
Остон Ўрунов «Спартак»дан Россиянинг бошқа клубига ўтди

17:41 / 11.08.2022
«Самарқанд – кучлироқ жамоага муносиб». Абрамов «Динамо»ни қандай қилиб Суперлигада олиб қолмоқчи?

13:34 / 09.08.2022