Нурсултон Назарбоев Туркий кенгаш даражасини Ташкилот даражасигача оширишни таклиф қилди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) Бокудаги 7-йиғилишида иштирок этиб, кенгашни янада ривожлантириш бўйича иккита ташаббусни билдирди.
Назарбоев дастлаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва бутун ўзбек халқини Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга тўла ҳуқуқли аъзо бўлгани билан табриклаган.
“Ўзбекистоннинг кенгашга кириши - тарихий ва шу билан бирга бутун туркий тилли ҳамжамият учун узоқ кутилган воқеадир”, деб айтган Элбоши.
Назарбоев туркий интеграция жараёнини давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, кенгашни янада ривожлантириш бўйича иккита ташаббус билдирган.
“Биринчидан, “Туркий назар – 2040” дастурини ишлаб чиқишни таклиф қиламан. Бу ҳужжатда туркий тилли ҳамжамиятнинг узоқ муддатли мақсадлари ва бу мақсадларга эришиш йўллари акс этиши керак. Бунинг эвазига биз давлатларимиз учун ташқи сиёсат ва “юмшоқ куч” сиёсати, савдо ва транзит, туризм ва инвестиция, энергетика ва “яшил иқтисодиёт”, кичик ва ўрта бизнес каби устувор йўналишлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга сезиларли туртки берамиз”, деб айтган Назарбоев.
“Иккинчидан, истиқболда Кенгаш номини кўриб чиқишни таклиф қиламан. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши даражасини Ташкилот даражасигача ошириш керак деб ҳисоблайман. Шу тариқа, тузилмамизни “Туркий давлатлар ташкилоти”деб аташ мумкин”, деб таклиф қилган Назарбоев.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
21:42 / 12.01.2024