“Алоқабанк” пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кластерлар ташкил этади

Фото: Алоқабанк
Ҳозирги кунда Aкциядорлик тижорат “Алоқабанк” томонидан хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакатимизда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ҳар томонлама ўрганиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йил 9 октябрь куни АТ “Алоқабанк” томонидан умумий қиймати 87 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, Тошкент чинни заводи фойдаланишга топширилган бўлса, эндиликда Республикамизнинг Бухоро ва Наманган вилоятларида пойабзал кластерлари яратиш устида ишланмоқда.
2019 йил 14 октябрда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида AТ “Aлоқабанк” ва Пекин университетининг Янги таркибий иқтисодиёт институти ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасида саноат парклари, кластерларнинг ривожланиши ва таркибий ўзгаришлар” мавзусидаги халқаро семинар ташкил этилди. Семинардан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кластерларни ташкил этишга қаратилди.
Айни дамда АТ “Алоқабанк” Пекин Университетининг Янги таркибий иқтисодиёт институти профессори Лин Йифу бошчилигидаги “Халқаро таҳлил маркази” билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда пойабзал кластерини яратиш учун саноат паркларидан фойдаланиш" қўшма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Уни амалга ошириш учун “Бунаф” МЧЖ ташкил этилган. Ушбу корхонанинг таъсисчилари - хусусий инвестор ва АТ “Алоқабанк” қошида ташкил этилган "Aлоқа Aктив" МЧЖ инвестицион компанияси ҳисобланади.
Лойиҳа 4 босқичга бўлинган бўлиб, 1-2-босқичлари Ўзбекистон ва Хитойда амалга оширилган. Яъни мамлакатимизнинг пойабзал ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганиш ва Хитой ишлаб чиқарувчиларини жалб қилиш ишлари олиб борилган. Ҳозирда 3-босқич семинар тарзида ўтказилмоқда. Бу орқали экспертларнинг фикри ўрганилади. Сўнгги босқичда эса лойиҳага доимий инвестициялар жалб қилиниши кутилмоқда.
Наманган ва Бухоро вилоятларида хорижий инвестиция асосидаги мазкур лойиҳа амалга оширилганидан сўнг 3,5 мингдан ортиқ янги иш ўрнини яратиш шунингдек, ҳар йили 2,0 млн жуфт экспортбоп оёқ қийимлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Сайт: www.aloqabank.uz
Telegram: t.me/aloqabank.uz
Facebook: Facebook.com/aloqabank
Instagram: Instagram.com/aloqabank.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

19:00 / 13.05.2025
"Aloqa Finance Development mikromoliya tashkiloti" ўз фаолиятини бошлади

19:00 / 19.09.2024
Aloqa Ventures Royal Taxi ва Platma’ни молиялаштиради

12:40 / 22.07.2024
Ўзбекистонда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун янги ташаббус йўлга қўйилди

17:00 / 15.07.2024