Жамият | 09:10 / 21.10.2019
24469
2 дақиқада ўқилади

ТИВ Москвада комада ётган ўзбекистонлик талаба иши юзасидан баёнот берди

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги август ойидан буён Москва шаҳридаги 67-сон шаҳар клиник касалхонасининг реанимация бўлимида комада ётган Ўлмасхон Бахронов иши бўйича баёнот берди.

Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси, Ўзбекистон фуқароси Ўлмасхон Бахроновнинг соғлиги ҳолати тўғрисида ижтимоий тармоқларда турли хабарлар тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мазкур масала доимий назоратда эканини маълум қилди.

Элчихона томонидан беморнинг ота-онаси, уни даволаётган шифокорлар ва тиббиёт муассасаси маъмурияти билан доимий алоқа ўрнатилган, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда анестезиология, реаниматология ва оториноларингология бўйича юқори малакали мутахассислар жалб қилинмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов/Орёл области, Рязан вилояти, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид