Ўзбекистон | 00:30 / 22.10.2019
2795
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек тилининг халқаро мақомини юксалтириш учун амалий ишлар олиб борилади

Президент ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда ўзбек тилининг халқаро мақомини юксалтириш ҳақида гапирди.

«Сизларга яхши маълум, яқинда Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлди. Бу, ўз навбатида, нафақат ўзаро иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга, балки туркий тиллар, жумладан, ўзбек тилининг халқаро мақомини юксалтиришга хизмат қилади. 

Кенгаш саммитида билдирган ташаббусларимиз, хусусан, қардош халқлар адабиётининг энг сара намуналари мужассам бўлган юз жилдлик «Туркий адабиёт хазинаси» китоблар туркумини аъзо давлатларнинг она тилларида нашр этиш таклифимиз ижобий қабул қилинди», деган президент.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид