Жамият | 15:57 / 22.10.2019
9536
2 дақиқада ўқилади

Пахтаобод туманида ўтказилган ҳосил байрамида 32 нафар боланинг суннат тўйлари нишонланди

Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани йил давомида қишлоқ хўжалиги ва пахтачиликда эришилган ютуқларга бағишлаб байрам ташкил қилди.

Шу муносабат билан Пахтаобод енгил саноат касб-ҳунар коллежида фермер хўжаликларнинг илғор теримчилари қишлоқ хўжалик ходимларига катта тадбир бўлиб ўтди. “Ҳосил байрами”да тумандаги фермер хўжаликлари аъзолари, теримчилар иштирок этди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Исматуллаев ҳамда Пахтаобод тумани ҳокими Маҳмуджон Бозоровлар барчани пахта хом ашёсини териб олишдаги муваффақияти билан қутладилар.

Тумандаги мавжуд 264 та пахта-ғалла  фермер хўжалиги бўлиб, 6481 гектар майдонда деҳқончилик қилган.

 Бу йил ҳар бир кг учун 1000 сўмдан берилиши, пахта ҳосилини териб олишда катта самара берди  дейди, - туман ҳокими Маҳмуджон Бозоров.

Тадбир давомида тумандаги 32 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига суннат тўйлари қилиб берилди. Ҳар бир тўй болага туман Шу куни туман аҳли тўкин дастурхон устида санъат усталари томонидан катта концерт дастурини тамоша қилди.  

Мавзуга оид