Жаҳон | 01:43 / 22.10.2019
10372
2 дақиқада ўқилади

Трамп президентлиги сабабли миллиардлаб доллар йўқотганидан афсусланмаслигини айтди 

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз давлати учун маош олмасликка қарор қилгани ва ўз шахсий маблағларидан миллиардлаб доллар йўқотганидан афсусланмаслигини айтди.

Фото: AP

“Мен Doral’ни [Трампнинг G7 саммити учун таклиф қилинган Майамидаги курорти] бепул тақдим қилган бўлардим. Мен бу учун маошимни берганим каби кўп пул берардим. Мен 450 минг доллар атрофида бўлган президентлик маошимни бериб юбораман”, деб айтган Трамп журналистларга.

Трампнинг фикрича, АҚШнинг эҳтимол Жорж Вашингтондан бирор бошқа президенти ўз президентлик маошидан воз кечмаган. АҚШ президенти, шунингдек, президентлиги туфайли кўп пул йўқотганини қўшимча қилди. Унинг баҳолашича, сиёсий карьераси унга 2 млрддан 5 млрд долларгача айланган. Трамп гап қўлдан чиқарилган даромад, яъни президент бўлиб ишлаш учун бизнесини тўхтатишига тўғри келгани сабабли ишлаб тополмаган пуллари ҳақида бораётганини айтган.   

“Агар мен буни яна қилишимга тўғри келганда [президент бўлиш], рози бўлардим. Мен буни ўз давлатим ва халқим учун қилмоқдаман”, деб таъкидлаб ўтган Трамп. Унинг айтишича, бой одамлар бундай “нарсаларни” ўзларига эп кўра олади.

Аввалроқ Катта еттиликнинг навбатдаги саммити Трампга қарашли курортда ўтказилиши маълум қилинганди. Бироқ Трамп демократларнинг танқидидан кейин саммитни ўз курортида ўтказиш ғоясидан воз кечган. АҚШ президентининг таъкидлашича, у ўз курортида саммит ўтказилишидан ҳеч қандай фойда олмасди, аксинча барча харажатларни ўз зиммасига олмоқчи бўлган.

Трампнинг айтишича, энди бўлса демократлар сабабли саммит ўтказилиши харажатларини у эмас, балки солиқ тўловчилар қоплашига тўғри келади.

Мавзуга оид