Аҳмед Алиев: МХХ собиқ генерали Ўзбекистон раҳбарларига суиқасд уюштирмоқчи бўлганди
Етти йил “Жаслиқ” қамоқхонасида маҳбусликда бўлган «Алиев заргари» (Gold Center) заргарлик компанияси раҳбари Аҳмед Алиев 21 октябрь куни ўтказган матбуот анжуманида 2012 йилда собиқ МХХ амалдорлари Ўзбекистонда давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлишганини айтди
«2012 йилда мени ва ходимларимни ҳибсга олишганида ҳамма буни Gold Center билан боғлаганди. Дарҳақиқат, бу сабаб бўлган, лекин иккинчи даражали сабаб. Биринчиси сиёсий сабаб бўлган. 2011—2012 йилларда, фикримча, Ўзбекистонда ўша вақтдаги президент Ислом Абдуғаниевич Каримовни четлаштириш ва таъкидлаб айтаман, бош вазир Шавкат Миромонович Мирзиёевни – ҳозирги халқ президентини жисмонан йўқ қилиш орқали давлат тўнтаришини амалга оширишга тайёрланишган», — деди у.
Аҳмед Алиевнинг сўзларига кўра, Раҳим Мамажонов МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов номидан унга заргарлик маркази биносини Ғуломовга бериш ва ойлик маош эвазига марказни бошқаришни таклиф қилган.
Бундан ташқари, Раҳим Мамажонов унга давлат тўнтаришини амалга ошириш режалаштирилаётганини айтган.
Алиев бу ҳақда тегишли органларга маълум қилмоқчи бўлган, аммо тез кунда ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг январида 51 ёшли генерал-лейтенант Шуҳрат Ғуломов Миллий Хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан ишдан олинган ва Сурхондарё вилояти бошқармасига ўтказилганди. Шуҳрат Ғуломов МХХдаги фаолиятини айнан Сурхондарёдан бошлаганди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 19—20 январь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлган чоғида Шуҳрат Ғуломовни хоин деб атаганди.
“Сурхондарёда бу масалада оғир эди. Шунинг учун бу ерга битта ҳам бизнесмен келмаган, келдими дарров қамарди. Бу фалончининг одами, бу пистончининг одами, бу ҳокимнинг пул берадиган одами, деб. Сан кимсан, ўзинг пул бермайдиганмидинг, сан Ғуломов. Сотқин. Поранинг бошида ўзи ўтирарди”, деганди Мирзиёев.
Маълумот учун, МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов 2017 йили Ўзбекистон Ҳарбий суди томонидан конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва гиёҳванд моддалар контрабандасини ташкил этишда айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум этилган.
Мавзуга оид
14:37 / 13.11.2024
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
13:50 / 13.11.2024
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон раҳбарлари "яшил” энергияни узатиш лойиҳасига старт берди
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
20:26 / 12.11.2024