16:15 / 24.10.2019
0
5748

«Ўзмиллийбанк» Андижонда пресс-тур ташкил қилди

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Андижон вилоятида пресс-тур ташкил қилинди.

Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари Миллий банкнинг Андижон вилоят бўлимида бўлиб, муассаса фаолияти билан танишдилар.

Банк бўлими ва филиалларида 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига мижозлар сони 97411та бўлиб, шундан юридик шахслар – 21518та, жисмоний шахс сифатида банк хизматидан фойдаланаётганлар эса 75893тани ташкил этади. Йил бошига нисбатан юридик шахс мақомидаги мижозлар сони 2057тага, жисмоний шахслар 13336тага кўпайган. Айни пайтда банк 8065та ЯТТлар, 5880та хусусий корхона, 6613та деҳқон ва фермер хўжаликлари, 81та қўшма корхоналар, давлат улуши иштирок этган 224та корхона ҳамда 667та бошқа турдаги мижозларга хизмат кўрсатяпти.

2019-2020 йилларда Андижон вилоятида тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида барча йўналишлар бўйича умумий қиймати 755,3 млрд. сўмлик 41та лойиҳаларга 533,0 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилиши, натижада 1286та янги иш ўринларини яратилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда ушбу лойиҳалардан 35 тасига 121,6 млрд. сўм ва 40350,0 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.

Пресс-тур доирасида матбуот вакиллари Хўжаобод туманидаги «Nil Granit» МЧЖда бўлишди. «Samo» бренди остида маҳсулот ишлаб чиқарувчи «Nil Granit» МЧЖда икки мингдан зиёд одам ишлайди. Корхона маҳсулотларининг экспорт географияси алоҳида мавзу. «Samo»нинг сифатли кийим-кечаклари МДҲ ва Европа давлатларига етиб борган. Миллий банк «Nil Granit» МЧЖнинг ишончли ҳамкорларидан саналади.  

Кейинги манзил, кластер лойиҳаси бўйича иш олиб бораётган Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги «Khantex Group» МЧЖ бўлди. Кластер замонавий ва илғор механизация услубида пахта етиштириб, ундан тайёр материал ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйган. «Khantex Group»да 10,4 минг тонна пахта қайта ишланиб, 9,4 минг тонна ип-калава, 2,1 минг тонна трикотаж мато ишлаб чиқарилмоқда.  

«Ўзмиллийбанк» Матбуот хизмати

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top