Спорт | 10:50 / 05.11.2019
3319
2 дақиқада ўқилади

Спорт разрядларини бериш тартиби ўзгаради

Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилади. Тегишли ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Киритилиши мўлжалланган ўзгартиришга кўра, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби спортчиларига иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари - қатъий равишда ушбу ташкилотлар томонидан спортчилар тренерларининг тақдимномаларига асосан, шунингдек, олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг спортчиларига биринчи спорт разряди - қатъий равишда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари - қатъий равишда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг минтақавий бўлимлари томонидан спортчилар тренерларининг тақдимномаларига асосан берилиши мўлжалланмоқда.

Амалдаги таҳрирга кўра, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби спортчиларига иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари — қатъий равишда ушбу ташкилотлар томонидан спортчилар тренерларининг тақдимномаларига асосан берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш