Жаҳон | 20:15 / 07.11.2019
3197
1 дақиқада ўқилади
Бутунжаҳон аксилдопинг агентлигига янги раҳбар тайинланди
Польша спорт ва туризм вазири Витольд Банька Бутунжаҳон аксилдопинг агентлигига (ВАДА) янги раҳбар этиб тайинланди.
ВАДА таъсисчилари кенгаши Польшанинг Катовица шаҳрида ўтган йиғилишида унинг номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашган.
Банька 1 январдан янги лавозимини бажаришга киришади. Айни вақтда ВАДА’га британиялик Крейг Риди 6 йилдан бери раҳбарлик қилиб келади.