Жамият | 08:14 / 11.11.2019
5781
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz танқидидан сўнг: Самарқанддаги чиқиндихонага айланган бозор ҳудуди тозаланди

Kun.uz сайтида «Самарқанддаги чиқиндига тўла бозор: бу ер қачон ободонлаштирилади?» сарлавҳаси остида Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» буюм бозори қаршисидаги савдо дўконлари орқасида жойлашган ҳудуддаги ёйма бозор ва у ердаги антисанитария ҳолати ҳақида репортаж уюштирилган эди.

Маълум қилишларича, ҳудуд Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари томонидан ҳашар йўли билан тозаланган.

Мазкур ҳудудда бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун фуқаролар ўртасида тарғибот ишлари ҳам амалга оширилмоқда экан.

Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид