Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқинди ташувчи машиналарга GPS қурилмалари ўрнатилади
2026 йилдан бошлаб санитария тозалаш корхоналари чиқинди йиғиш жойларига видеокамералар ўрнатиши, шунингдек, чиқинди ташувчи машиналарни GPS кузатув тизимлари билан жиҳозлаши шарт бўлади.
Шавкат Мирзиёев 26 сентябр куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш ва бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.
2026 йил 1 январдан бошлаб чиқиндилар билан боғлиқ хизматларни тадбиркорларга бериш юзасидан ўтказиладиган тендер жараёнини онлайн кузатиш имкониятини яратилади.
Санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқинди тўплаш шохобчаларига видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шохобчалар фаолиятини аҳоли томонидан кузатиш имконияти яратилади.
Чиқиндиларни ташиш билан шуғулланувчи барча махсус техникаларга санитар тозалаш корхоналари маблағлари ҳисобидан онлайн кузатув (GPS) тизимини ўрнатиш ҳамда мазкур техникаларни кузатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун ойлик тўловларни марказлашган ҳолда амалга ошириш ва бу орқали чиқиндиларнинг белгиланган график ва муддатларга мувофиқ олиб чиқиб кетилишини кузатиш имкониятини яратилади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
09:15 / 27.06.2026
Қайси мамлакатларда ядро чиқиндилари энг кўп? Янги харита эълон қилинди
09:05 / 20.06.2026